﻿Насриддин афанди болохонада ёнбошлаб китоб ўқиб ётган экан, кимдир уни чақириб, пастга ҳовлига тушишни сўрабди. У баланд зи- надан тушиб келса, гадой садақа сўраятганмиш. Насриддин афанди яна ётган жойига чиқиб кстибди ва гадойни болохонага чақирибди. Гадой тепага чиқканда, афанди дебди:
-Худо берсин! Бор, йўлингдан қолма!
Гадой хафа бўлибди:
-	Садақа қилмас экансиз, шуни пастдалигимда айтиб қўяқолсангиз ҳам бўларди-ку!
Афанди кулиб, жавоб қилибди:
-	Қилмиш-қидирмиш, дейдилар.
