<?xml version="1.0" encoding="utf-8"?>
<FictionBook xmlns="http://www.gribuser.ru/xml/fictionbook/2.0" xmlns:l="http://www.w3.org/1999/xlink">
<stylesheet type="text/css">
.body{font-family : Verdana, Geneva, Arial, Helvetica, sans-serif;
}
.p{margin:0.5em 0 0 0.3em; padding:0.2em; text-align:justify;
}
</stylesheet>
<description>
<title-info>
<genre>sf_history</genre>
<author>
<first-name>Имя автора</first-name>
<last-name>Фамилия автора</last-name>
</author>
<book-title>Имя книги</book-title>
<annotation></annotation>
<date>Дата</date>
<lang>ru</lang>
</title-info>
<document-info>
<author><nickname></nickname>
</author>
<program-used>Lib converter jcms</program-used>
<date value=""></date>
<src-url>http://johncms.com</src-url>
<id></id>
<version>1.0</version>
<history><p>book</p></history>
</document-info>
</description>
<body>
<title><p>ЭРИ ЙЎҚ АЁЛЛАРНИ ҲАММАСИ ҲАМ БУЗУҚ ЭМАС!!</p>
</title>
<section><p>Эшитдингизми, қўшни фалончини қизи ажраб келибди-я....</p>
<p>— Ҳа эшитдим, тавба бинойидек қиз деб юрардим.</p>
<p>— Бинойидек қиз бўлса ажрашиб келармиди...</p>
<p></p>
<p>Ҳаётимизни ёзилмаган қонунларидан бири :</p>
<p>Яхши бўлса ажрашиб келармиди!!!!</p>
<p>Азизлар аввало ҳеч қайси қиз (севиб турмушга чиқадими, севмайдими буни аҳамияти йўқ ) турмуши бузилишини, фарзанди етим бўлишини, қолаверса ота уйига бошини эгиб қайтиб боришни хоҳламайди...!!!!!!!</p>
<p>Нима қизларга эридан ажраб келибди деган ғийбатларни эшитиш, ака укалари, отасини бошини хам қилиш, келинойиларини кўзига балодек кўриниб ўз ота уйида бегонадек қимтиниб яшаш ёқади деб ўйлайсизми!?</p>
<p>У турмуш ўртоғидан ширин сўз эшитишни, қайнонасини чиройли мақтовларини эшитиш, болалари отасини бағрида мазза қилиб яйраётганини кўришни истамайди дейсизми!?</p>
<p>Манимча оила бу ҳар бир қиз аёлни бахти!!!!</p>
<p>Лекин ҳар доим ҳам ҳаммаси биз ўйлагандек бўлавермайди....</p>
<p>Оилани бузилишига эса, икки томон ҳам бирдек айбдор !!!!!!</p>
<p>Чунки, аёлни уйни ташлаб кетишга нимадир мажбур қилганки, нимадир жонидан ўтганки, у ажрашган...</p>
<p>Бунда эрни ҳам, қайнона - қайнотани ҳам, ҳатто қайинопа, қайнисингилларни ҳам ҳиссаси бўлиши мумкин..</p>
<p>Бу билан аёллар айбсиз демоқчи эмасман, юқорида айтганимдек уларда ҳам хато камчиликлар бор, лекин агар уни атрофида оқил инсонлар бўлганида эди, оиласи бузилиб кетишига йўл қўйишмасди.</p>
<p>Биламан ҳозир шунака фикрлар хам бошланади : </p>
<p>Аёл сабрли бўлиши керак!!!!</p>
<p>Қачонгача азизлар?????</p>
<p>Бир танишимни укасини уйлантиришди. Туйгача яхши кўраман, шундан бошқасига уйланмайман деб юрган бола тўйдан кейин "у манга ёқмайди, ман гаров ўйнаб уйланганман" дебди.</p>
<p>Тўйдан кейин бир ой ўтиб бошқа аёл билан кўчада "яшай " бошлади.</p>
<p>Бечора келин индамай келинлик вазифасини бажариб юраверди.</p>
<p>Куёв уйга ярим тунда келар, келинга "сан манга ёқмайсан" деб ошкора айтаркан.</p>
<p>Орадан олти ой ўтиб куёв Россияга ишлагани кетди.</p>
<p>Келин уни 3 йил кутди.</p>
<p>Шу уч йил мобайнида бирор марта келинга қўнғироқ ҳам қилмаганидан кейин, келинни ота онаси келиб қизини олиб кетишибди.</p>
<p>Келин яна турмуш қурди. Ҳозир фарзандлари бор.</p>
<p>Бахтли оилани бахтли бекаси бўлиб юрибди!!!</p>
<p>Энди танишимни гапини эшитинг:</p>
<p>Ўзи айбдор, оиласи бузилишига.... Сабр қилиши керак эди, сабр қилса ҳаммаси ўрнига тушиб кетарди!!!!!!!!</p>
<p>Қачонгача сабр қилсин у бечора, нима у умрини шамолга совириши керакмиди, ёки севмаган эркакни пойида хор бўлиб юравериши керакмиди....</p>
<p>Аввало қушни ҳам уяси бузилмасин, аммо кимнидир оиласи бузилса ҳеч качон бир томон айбдор бўлмайди.</p>
<p>Оиласи бузилган аёлларни хўрлашни бас қилинг, ахир улар ҳам Аллоҳни бандалари. </p>
<p>Одамлар яхши ёмон деб ажратади, аммо Яратган хамма бандаларини бирдек яхши кўради !!!!!</p>
<p>Аллоҳдан қўркинг...!!!!</p>
<p>Шу ўринда баъзи бекларга ҳам икки оғиз гап :</p>
<p>Эри йўқ аёлларни ҳаммаси ҳам бузуқ эмас...!!!</p>
</section>
</body>
</FictionBook>